АсосийЖамият

Андижон вилояти ҳокими вояга етмаган қизга нисбатан жиноят содир этгани ҳақиқатми?

Вилоят ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга изоҳ берди. Унга кўра...

'Андижон вилояти ҳокими вояга етмаган қизга нисбатан жиноят содир этгани ҳақиқатми?'ning rasmi

Андижон вилояти ҳокимлиги Шуҳрат Абдураҳмонов вояга етмаган шахсга нисбатан жиноий ҳаракат содир этгани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.

Ҳокимлик матбуот хизматининг маълум қилишича, 9 май куни ижтимоий тармоқларда блогер Улуғбек Ашур томонидан Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга нисбатан оғир ва асоссиз айбловлар келтирилган пост жойлаштирилди. Унда блогер “Андижонлик фуқаро маълумот беришича” деган сўзлар билан, гўёки вилоят ҳокими вояга етмаган шахсга нисбатан жиноий ҳаракат содир этгани ҳақида айтиб ўтган.

Андижон вилояти ҳокимлиги ушбу маълумотларни кескин рад этади. "Фуқаро маълумотига" асосланган, ҳеч қандай далилга эга бўлмаган бундай постлар шахс шаъни, қадр-қиммати ва нуфузига очиқдан-очиқ тажовуздир, дейилади ҳокимлик хабарида.

Таъкидланишича, ижтимоий тармоқлардаги туҳмат ва ҳақоратларга асос бўлаётган манбалар шубҳали ва ноқонуний бўлиб, бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади. Айни пайтда ушбу асоссиз маълумотларни тарқатганлар ва жамоатчилик онгида нотўғри фикр уйғотишга уринган шахслар юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди. Қонунга мувофиқ равишда уларга нисбатан жазо чоралари қўлланилади.

Ҳокимлик жамоатчиликдан фақат расмий ва ишончли манбаларга таянишни, иғвогарона маълумотларга учмасликни сўрамоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Покистон ва Ҳиндистон чегарасидаги ҳаво чекловлари сабаб “Uzbekistan Airways” парвозларида ўзгаришлар бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:20

    Покистон ва Ҳиндистон чегарасидаги ҳаво чекловлари сабаб “Uzbekistan Airways” парвозларида ўзгаришлар бўлади

    Билдирилишича, баъзи ҳолатларда учиш вақти ўртача 1,5 соатга ёки ундан кўпроққа ошиши мумкин.

    'Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги фан ва технология соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:59

    Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги фан ва технология соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

    Олмалиқдаги НИТУ МИСИС филиали ва Ухань Фан ва Технология Университети (ХХР) ўртасида таълим, фан ва халқаро алмашинув соҳасида янги истиқболларни очувчи стратегик ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

    'Тошкентда чиқинди сақлаш жойи ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:36

    Тошкентда чиқинди сақлаш жойи ёниб кетди

    Ёнғин оқибатида жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмагани айтилмоқда.

    'Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатларни қабул қилиш июнда бошланади'ning rasmi

    Жамият 11.05.2025 20:22

    Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатларни қабул қилиш июнда бошланади

    Кириш имтиҳонлари жорий йилнинг июль-август ойларида бўлиб ўтади.

    'Ҳукумат биноси маданий мерос объектлар рўйхатига киритилади'ning rasmi

    Жамият 11.05.2025 16:38

    Ҳукумат биноси маданий мерос объектлар рўйхатига киритилади

    Ушбу рўйхатга яна 130 га яқин объектлар киритилиши кутилмоқда.

    'Бухоронинг айрим ҳудудларини чигиртка босди'ning rasmi

    Жамият 11.05.2025 15:04

    Бухоронинг айрим ҳудудларини чигиртка босди

    Расмийлар ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга оид маълумотларни очиқлади.