АсосийДунё

Суд Люксембургнинг Mediahuis медиахолдингига Усмоновни "Dilbar" яхтаси эгаси деб аташни тақиқлади

Ушбу маълумотни, Люксембургдаги йирик медиахолдинг — Mediahuis Luxembourg назоратидаги нашрлар тарқатган.

'Суд Люксембургнинг Mediahuis медиахолдингига Усмоновни "Dilbar" яхтаси эгаси деб аташни тақиқлади'ning rasmi

Гамбургнинг ҳудудий суди "USM" холдинги асосчиси Алишер Усмонов "Dilbar" номли яхтанинг эгаси эканлиги ҳақидаги даъвони ҳақиқатга тўғри келмайди, деб топди. Ушбу маълумотни, жумладан, Люксембургдаги йирик медиахолдинг — Mediahuis Luxembourg назоратидаги нашрлар тарқатган.

Германия суди яхтага эгалик ҳақидаги даъвони жаноб Усмоновнинг ҳуқуқларини бузувчи деб баҳолади ва бу каби маълумотни тарқатишни тақиқлади. Агар бу тақиқ бузилса, ҳар бир ҳолат учун 250 минг еврогача миқдорда маъмурий жарима белгиланади, жарима ундирилмаса — ҳар бир ҳолат учун 6 ойгача маъмурий қамоқ жазоси ва умумий ҳисобда 2 йилгача озодликдан маҳрум этиш тайинланиши мумкин. Ҳозирда Luxembourg Times сайтидан мунозарали мақола парчаси олиб ташланган.

Алишер Усмонов манфаатларини ҳимоя қилаётган юрист Йоахим Штайнхёфелнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи (ЕИ) прокуратураси ва санкция қўлловчи идоралари "суд томонидан ман этилган ва обрўсизланган ОАВ материалларига таянган". Унинг сўзларига кўра, бу "процессуал қонунбузарликлар борасида жиддий хавотир уйғотади".

Жорий йилнинг февраль ойида Германиянинг DPA ахборот агентлиги Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова Dilbar яхтасининг эгаси эканлиги ҳақидаги хабарини қайтариб олди. Европа Иттифоқи ушбу маълумотни Исмоиловага қарши санкция қўллаш учун асос сифатида келтирган эди. Шу даъво асосида 2022 йилда ушбу яхтада тинтув ҳам ўтказилган эди.

2025 йил апрел ойида Германиянинг Münchner Merkur газетаси Алишер Усмонов ва унга нисбатан иддао қилинган мулклар ҳақидаги 15 та мақолани сайтидан ўчирди.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Turkish Airlines самолёт тўлиқ тўхтамасдан ўрнидан турган йўловчиларга жарима солади'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 21:04

    Turkish Airlines самолёт тўлиқ тўхтамасдан ўрнидан турган йўловчиларга жарима солади

    Расмий маълумотларга кўра, бу каби хатти-ҳаракатлар авиация қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади.

    'Афғонистонда Толибон ҳукумати шахматни тақиқлади'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 20:33

    Афғонистонда Толибон ҳукумати шахматни тақиқлади

    Эълон қилинишича, бу қарор шахмат ўйинни исломга зид деб билгани туфайли қабул қилинган.

    'Ҳиндистон ва Покистон армияси раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилишди'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 18:54

    Ҳиндистон ва Покистон армияси раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилишди

    Бу суҳбат икки ядровий давлат ўртасидаги кескин тўқнашувлардан сўнг илк бор амалга оширилди.

    'Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 15:35

    Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

    У тўрт кун аввал Истанбулнинг Баҳчешеҳир мавзеидаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилган.

    'БААда ажрашиш учун 100 миллион миқдорда товон пули белгиланди'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 14:36

    БААда ажрашиш учун 100 миллион миқдорда товон пули белгиланди

    Бу миқдор Форс кўрфази мамлакатлари учун мутлақ рекорд ҳисобланади.

    'Варшавадаги ёнғинга Россия алоқадорми?'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 11:44

    Варшавадаги ёнғинга Россия алоқадорми?

    Полша бош вазири Доналд Туск ушбу ҳодиса ортида Россия махсус хизматлари турганини билдирган.