АсосийЖамият

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қайта ташкил этилади

Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг Васийлик кенгаши тузилади.

'Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қайта ташкил этилади'ning rasmi

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этилади. Бу ҳақда “Истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ҳамда уларни давлат бошқаруви ва хизматига самарали жалб этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонида белгиланди.

Академиянинг асосий вазифаларидан бири этиб давлат хизматчиларининг малакасини мунтазам ошириб бориш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, бошқарув кадрларини магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим босқичларида ўқитиш белгиланди.

Фармонга кўра, Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг Васийлик кенгаши тузилади.

2025 йил 1 июлдан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат хизматчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ходимларнинг касбий ривожланиш эҳтиёжларига асосланган ҳолда ташкил этилади ҳамда малака оширишнинг анъанавий, муқобил ва мустақил шакллари жорий этилади.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 октябрдан академияда давлат хизматидаги раҳбарлар, раҳбарликка номзодлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар жорий этилади. Қисқа муддатли курслар якунлари бўйича давлат хизматчиларининг олган билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Forbes Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини Евроосиёнинг янги геомаданий маркази деб атади'ning rasmi

    Жамият 18.03.2026 15:59

    Forbes Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини Евроосиёнинг янги геомаданий маркази деб атади

    Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиш кунида нуфузли халқаро нашр Forbes таҳлилий мақола эълон қилиб, унда Ўзбекистон лойиҳасини “Евроосиёдаги янги марказ” деб атади.

    'Россия Эронга ёрдамни кучайтирмоқда'ning rasmi

    Жамият 18.03.2026 14:08

    Россия Эронга ёрдамни кучайтирмоқда

    Теҳронга АҚШ кучларини минтақада нишонга олишда ёрдам бериш учун сунъий йўлдош тасвирлари ва такомиллашган дрон технологияси тақдим қилинмоқда.

    'Исроил Ливанга ҳаво орқали зарба берди'ning rasmi

    Жамият 18.03.2026 14:05

    Исроил Ливанга ҳаво орқали зарба берди

    Ҳужум ортидан 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

    'Сурхондарёда эркак ўзини 7-қаватдан пастга отди'ning rasmi

    Жамият 18.03.2026 13:41

    Сурхондарёда эркак ўзини 7-қаватдан пастга отди

    Ҳодиса ортидан у воқеа жойида ҳалок бўлган.

    'Рамазон ҳайити 20 мартда нишонланади'ning rasmi

    Жамият 18.03.2026 13:01

    Рамазон ҳайити 20 мартда нишонланади

    Ўзбекистон Президенти қарорига кўра, 2026 йил 20 март куни мамлакатимизда Рамазон ҳайити кенг нишонланади.

    'Имом Бухорий мажмуаси 19 март куни очилади'ning rasmi

    Жамият 18.03.2026 12:25

    Имом Бухорий мажмуаси 19 март куни очилади

    Самарқанд вилоятида буюк муҳаддисга бағишланган ёдгорлик мажмуаси фойдаланишга топширилади.