АсосийДунё

АҚШ ва Саудия Арабистони 600 миллиард долларлик шартнома имзолади

Трамп маъмурияти бу келишувни икки мамлакат ўртасидаги “олтин давр”нинг бошланиши сифатида баҳолади.

'АҚШ ва Саудия Арабистони 600 миллиард долларлик шартнома имзолади'ning rasmi

АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ар-Риёдга ташрифи чоғида икки давлат ўртасида умумий қиймати 600 миллиард доллардан ортиқ бўлган шартномалар имзоланди. Бу ҳақда Оқ уй тарқатган пресс-релизда маълум қилинди.

Шартномаларнинг энг йирикларидан бири — 142 миллиард долларлик ҳарбий келишув бўлиб, унга кўра, Саудия Арабистони АҚШнинг ўндан ортиқ мудофаа компанияларидан замонавий ҳарбий техника ва хизматларни олади.

Бундан ташқари, Саудия томони АҚШ ҳудудида сунъий интеллект соҳасидаги маълумотлар марказларига сармоя киритишини ҳам ваъда қилган.

Шунингдек, Google, Oracle ва Uber каби йирик технологик компаниялар икки давлатдаги илғор технологиялар ривожига 80 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Келишувлар доирасида АҚШ Саудия Арабистонига 14,2 миллиард долларлик газ турбиналари ва энергетика технологияларини, шунингдек, 4,8 миллиард долларлик Boeing 737-8 йўловчи самолётларини етказиб беради.

Томонлар энергетика ва кончилик соҳаларида ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олган.

    Бошқа янгиликлар