АсосийДунё

Фаластин нормал ҳаётга қайтиши учун неча йил кераклиги маълум қилинди

Ушбу маълумотни Бағдодда Фаластин миллий иқтисодиёт вазири Муҳаммад ал-Амур очиқлаган.

'Фаластин нормал ҳаётга қайтиши учун неча йил кераклиги маълум қилинди'ning rasmi

Уруш тугаганидан сўнг Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил керак бўлади. Бу ҳақда Бағдодда Фаластин миллий иқтисодиёт вазири Муҳаммад ал-Амур маълум қилди.

Маълум қилинишича, Муҳаммад Ал-Амур панараб ташкилотининг 34-саммити арафасида ўтказилаётган Араб давлатлари лигаси (АДЛ) иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича кенгаши йиғилишида сўзга чиққан.

Исроил билан уруш тугаганидан кейин нормал ҳаётга қайтишимиз учун 15 йил зарур бўлади. Ҳозирги вазиятга қарамай, фаластинликлар матонат кўрсатмоқда. Оккупация қанча давом этмасин, халқимиз мағлуб бўлмайди, — дейди ал-Амур.

Унинг қўшимча қилишича, вужудга келган вазиятга қарамай, фаластинликлар матонат намойиш этмоқда. Фаластин халқи босқинчилик қанча давом этмасин, мағлуб бўлмайди.

Ғазо геноцидга дучор бўлмоқда. Гуманитар ёрдам ортилган минглаб юк машиналари Исроил томонидан секторга киритилмаяпти. Шу билан бирга, дунё Ғазодаги қирғинларни жим кузатмоқда. Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида 1 мингдан ортиқ Исроил назорат-ўтказиш пунктлари жойлашган бўлиб, бу иқтисодиётни вайрон қилмоқда, — Фаластин миллий иқтисодиёт вазири.

Унинг маълумотларига кўра, Ғарбий Қирғоқ ва Ғазо секторида ишсизлик даражаси 51 фоизга етган.

Маълумот учун, 2025 йил 2 мартдан бери Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказилмаяпти, Исроилнинг қарори билан барча назорат-ўтказиш пунктлари ёпиқ ҳолда қолмоқда.

18 март куни Исроил армияси секторда ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаб, унга кенг кўламли зарбалар берди ва шу билан жорий йилнинг январь ойида ўрнатилган тинчлик режимини бузди. 

Бош вазир Бинямин Нетаняху идораси буни ҲАМАСнинг музокараларда воситачилар ва АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф томонидан билдирилган таклифларни рад этгани билан изоҳлади ва Ғазодаги операциянинг мақсади барча гаровга олинганларни озод қилиш эканини таъкидлади.

Радикал кучлар ҳарбий ҳаракатларнинг қайта бошланиши учун жавобгарликни Исроил ва АҚШ зиммасига юклади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Саудия Арабистони ва Қатар ўртасидаги дипломатик келишувни эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 20:42

    'Украина фуқаролари Россия фойдасига қўпорувчиликкка уринишда айбланмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:51

    Украина фуқаролари Россия фойдасига қўпорувчиликкка уринишда айбланмоқда

    Украиналиклар Германия ҳудуди орқали портловчи моддалар солинган посилкаларни юборишлари керак бўлган.

    'Қозоғистоннинг собиқ биринчи хоними Сара Назарбоева вафот этди — миш-мишми ё ҳақиқат?'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:43

    Қозоғистоннинг собиқ биринчи хоними Сара Назарбоева вафот этди — миш-мишми ё ҳақиқат?

    Нурсултон Назарбоевнинг рафиқаси 84 ёшида Алматида вафот этди, деган хабарлар тарқалди.

    'Исроил Ғазодаги иккита шифохонага зарба берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:37

    Исроил Ғазодаги иккита шифохонага зарба берди

    Оқибатда камида 18 киши ҳалок бўлган.

    'Путин бевосита учрашувдан бош тортса ҳам, Зеленский барибир Туркияга боради'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:50

    Путин бевосита учрашувдан бош тортса ҳам, Зеленский барибир Туркияга боради

    Путин ўз чиқишида Истанбул музокараларида отишмаларни тўхтатиш масаласи муҳокама мавзуси бўлиши мумкинлигини айтган.

    'Нетаньяху Ғазога янги ҳужум бошлашини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:08

    Нетаньяху Ғазога янги ҳужум бошлашини эълон қилди

    Нетаньяху ҲАМАС яна гаровга олинганларни озод қилишни таклиф қилган тақдирда ҳам Исроил урушни тугатишга рози бўлмаслигини маълум қилди.