АсосийЖамият

Тошкентнинг Сергели туманида юз берган йирик ёнғин ўчирилди

Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

'Тошкентнинг Сергели туманида юз берган йирик ёнғин ўчирилди'ning rasmi

14 май, чоршанба куни соат 11:03 атрофида Тошкент шаҳри Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Сергели тумани Нилуфар кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.

Ижтимоий тармоқларда ҳавога қора тутун кўтарилаётгани акс этган видеолар тарқалди.

Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 11:05 да етиб борган, ёнғинни ўчиришга жами 12 та экипаж жалб қилинган. Ёнғин соат 12:15 да қуршаб олиниб, соат 13:31 да тўлиқ ўчирилган.

Фавқулодда вазиятлар вазири Ботир Қудратхўжаев ва унинг биринчи ўринбосари Санжар Зупаров воқеа жойига етиб борган.

Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ, Тошкентда омборхона ёнаётгани ҳақида хабар берилганди.

    Бошқа янгиликлар