АсосийЖиноят

Навоийда мансабини суиистеъмол қилган ходимга чора кўрилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

'Навоийда мансабини суиистеъмол қилган ходимга чора кўрилди'ning rasmi

Навоийда банк ходими пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати  “Darakchi.uz”га маълум қилди.

Қайд этилишича, Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги тижорат банкларидан бирининг мутахассиси ҳозирда ўз отаси бошқариб келаётган боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликка туман ҳокимининг 2021 йилдаги қарори билан ижарага берилган 22,6 гектар ер майдонининг 18,7 гектар қисмини 200 млн. сўм эвазига харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда банк мутахассиси 190 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

“Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”,— дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда Tracker ҳайдовчиси тўрт нафарни уриб кетиши ортидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жиноят 27.03.2026 06:15

    Тошкентда Tracker ҳайдовчиси тўрт нафарни уриб кетиши ортидан жиноят иши қўзғатилди

    Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида Юнусобод туманида 26 март куни Tracker ҳайдовчиси бир нечта фуқарони уриб юборган эди.

    'Амударё орқали 10 кг дан ортиқ гашиш олиб ўтмоқчи бўлган наркокурер ушланди'ning rasmi

    Жиноят 25.03.2026 12:47

    Амударё орқали 10 кг дан ортиқ гашиш олиб ўтмоқчи бўлган наркокурер ушланди

    Афғонистондан Ўзбекистонга ноқонуний равишда наркотик модда олиб ўтган шахс чегарада қўлга олинди.

    'Жиззахда электр тармоғи ходими наркотик сотаётганда ушланди'ning rasmi

    Жиноят 23.03.2026 16:09

    Жиззахда электр тармоғи ходими наркотик сотаётганда ушланди

    Жиззах вилоятида электр таъминотига масъул идора ходими гиёҳвандлик воситаси сотаётган вақтида қўлга олинди.

    'Қатар-Туркия қўшма вертолёти қулади'ning rasmi

    Жиноят 23.03.2026 13:37

    Қатар-Туркия қўшма вертолёти қулади

    Ҳодиса оқибатида 7 киши ҳалок бўлди.

    'Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 23.03.2026 09:02

    Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан ушланди

    Мажбурий ижро бюроси ходимлари қарздордан ноқонуний равишда пул олишга уринган.

    'Қаршида ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 23.03.2026 04:55

    Қаршида ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

    Мансабдорлар ерни расмийлаштириш учун пул олгани фош этилди.