АсосийЖиноят

“Бахти Ташкентский”нинг одами қамалди

Унга нисбатан товламачилик иши бўйича суд ҳукми ўқилган.

'“Бахти Ташкентский”нинг одами қамалди'ning rasmi

Суд томонидан уюшган жиноятчиликда айбланган Ҳ.Ш. исмли шахс 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. У “Бахти Ташкентский” номи билан танилган жиноят олами вакили Бахтиёр Қудратиллаевнинг ўғли Бекзод Зафаров билан яқин алоқада бўлгани маълум қилинди.

Ҳ.Ш. Бахтиёр Қудратиллаев томонидан Самарқанд вилоятига “положенетс” сифатида тайинланган шахс бошчилигидаги жиноий гуруҳга қўшилган. Гуруҳ аъзолари “кўчани қўлга олиб”, аҳолига нисбатан турли босим ва зўравонликлар уюштириб келган.

Жиноят тафсилотларига кўра, улар Қозоғистон фуқароси бўлган шахсдан 10 минг доллар қарз борлигини эшитиб, Самарқандлик М.Б.ни таҳдид остига олиб, ундан пулларни “кўча ечими” орқали ундиришга ҳаракат қилган. Гуруҳ аъзолари М.Б.ни фермер хўжалигида ушлаб, сўнг уни ошхонага олиб бориб, руҳий ва жисмоний босим ўтказган. Ҳатто, бошига “бокал” билан уриб, тан жароҳати етказишгача борган.

Суд материалларида айтилишича, жабрланувчидан дастлаб 500 доллар, кейин 1 200 доллар ундиришган. Умумий ҳисобда етказилган моддий зарар 19 миллион сўмдан ошган.

Ҳ.Ш. судда ўз айбини тан олмади. У Бекзод Зафаров билан фақат таниш бўлганини, жиноятга алоқаси йўқлигини билдирди. Унга кўра, Бекзод уни домла олдига олиб боришни сўраган ва ўша куни Самарқандда Саня исмли шахс билан илк бора танишган.

Бироқ суд Ҳ.Ш.нинг айбини исботланган деб топди ва унга Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” банди бўйича 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Қудратиллаев, яъни “Бахти Ташкентский” “қонундаги ўғри” сифатида жиноят оламида танилган шахслардан бири ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Ўзавтойўлбелги” раҳбариятига жиноий иш очилди'ning rasmi

    Жиноят 23.02.2026 13:26

    “Ўзавтойўлбелги” раҳбариятига жиноий иш очилди

    “Ўзавтойўлбелги” ДУКнинг 3 нафар мансабдори турли моддалар бўйича айбланиб, суд жараёни бошланди.

    '“Бишкеклик маньяк” тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди'ning rasmi

    Жиноят 09.02.2026 13:52

    “Бишкеклик маньяк” тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди

    Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида “бишкеклик маньяк” номи билан танилган Қумарбек Абдиров ўлик ҳолда топилди.

    'Сурхондарёда экология идораси мансабдори пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 09.02.2026 02:26

    Сурхондарёда экология идораси мансабдори пора билан ушланди

    Сурхондарё вилоятида дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳолат бўйича далолатномани ўзгартириб бериш эвазига пора талаб қилган мансабдор шахс қўлга олинди.

    'Отасини аёвсиз калтаклаб, унинг ўлимига сабаб бўлган эркак қамалди'ning rasmi

    Жиноят 16.01.2026 06:52

    'Сурхондарёда 11-синф ўқувчиси 9-синф қизини зўрлагани айтилмоқда'ning rasmi

    Жиноят 13.01.2026 16:18

    Сурхондарёда 11-синф ўқувчиси 9-синф қизини зўрлагани айтилмоқда

    Ҳодиса бир неча ой аввал мактабдан ташқарида ва ўқув вақтидан ташқари пайтда юз берган.

    'Акмал Шукуровни озод қилган 4 нафар судья қамоққа олинди'ning rasmi

    Жиноят 13.01.2026 15:36

    Акмал Шукуровни озод қилган 4 нафар судья қамоққа олинди

    Тунги клуб олдида содир этилган оғир жиноят бўйича суд қарорини ноқонуний ўзгартиришда айбланган судьяларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.