АсосийЖамият

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 2 ёшли қизча Ўзбекистонга олиб келинди

Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

'Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 2 ёшли қизча Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида истиқомат қилувчи Н.Г. исмли аёлнинг мурожаати келиб тушган. Мурожаатда вояга етмаган, 2023 йилда туғилган Д.Р. исмли неварасининг отаси вақтинча ҳибсхонада, онаси эса миграция марказида сақланаётгани сабабли уларнинг 2 ёшли фарзанди Россияда ота-она қарамоғисиз қолгани, ҳозирда Нижний Новгород шаҳар болалар шифохонасида эканини билдириб, неварасини Ўзбекистонга қайтариш бўйича амалий кўмак сўраган.

Шундан сўнг, Болалар омбудсмани, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Россиядаги Бош консуллиги вакиллари билан ҳамкорликда болани Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шунингдек, Бош консуллик саъй-ҳаракатлари билан боланинг онаси ҳам фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилган.

    Бошқа янгиликлар