АсосийДунё

Россияда “Гарри Поттер” ва бошқа машҳур фильм ва сериаллар тақиқланади

Россия Маданият вазирлиги энди бола туғилишидан воз кечиш ғоясини тарғиб қиладиган фильмларга прокат рухсатномаси бермайди.

'Россияда “Гарри Поттер” ва бошқа машҳур фильм ва сериаллар тақиқланади'ning rasmi

Россияда “Гарри Поттер” ва бошқа машҳур фильм ва сериаллар тақиқланади. 

Россияда "Тахтлар ўйини", "Гарри Поттер", "Катта шаҳарда секс" ҳамда “Қоғоз уй” (Cardhouse) фильм ҳамда сериаллари чайлдфри (бола кўришни истамаслик) ғоясини тарғиб қилгани учун тақиқланиши мумкин.

Россия парламентининг нашри "Парламентская газета" шу ҳақда хабар бермоқда. 

Россия Маданият вазирлиги энди бола туғилишидан воз кечиш (чайлдфри) ғоясини тарғиб қиладиган фильмларга прокат рухсатномаси бермайди. Мазкур вазирлик буйруғи 15 май куни ҳуқуқий маълумотлар порталидан эълон қилинди.

Ўзгартиришлар Россия Маданият вазирлигининг фильмга прокат рухсатномаси бериш тартиби тўғрисидаги буйруқнинг 19-бандининг “в” кичик-бандига киритилади.

Ҳозирги кунда прокат рухсатномалари порнография, зўравонлик ва шафқатсизлик, нотрадиционал жинсий ҳаёт, жинсни алмаштириш ғояларини тарғиб қиладиган фильмларга берилмайди.

Буйруқ 2025 йил 1 сентябрдан кучга киради ва 2030 йил 1 сентябргача амал қилади.

Маълумки, 2024 йил декабридан Россияда оммавий ахборот воситаларида, интернетда, фильмларда ва рекламада онгли равишда бола туғилишидан воз кечиш ғоясини тарғиб қилиш тақиқланган қонуни кучга кирган эди.

Россияда амалдаги қонунчилик “чайлдфри” ғоясини оммавий тарғиб қилганларни жаримага тортишни кўзда тутади. Бу ҳуқуқбузарликка йўл қўйган мансабдор шахсларга — 200 минг рублгача, юридик шахсларга — 1 миллион рублгача жарима белгиланган. МЧЖлар учун фаолиятини эса 90 кунга тўхтатиш жавобгарлиги ҳам назарда тутилган. Агар мазкур ғоялар балоғатга етмаганлар орасида ОАВ ёки интернет орқали тарқалса, жисмоний шахсларга — 400 минг рублгача, мансабдорлар ва юридик шахсларга — мутаносиб равишда 800 минг ва 5 миллион рублгача жарима қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, "Парламентская газета" аввалроқ Россияда маънавий-ахлоқий қадриятлар луғати — давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиришга ёрдам берадиган — тайёрланишини хабар қилган эди.

                                      Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Путин 2025 йил охиригача Украинанинг тўртта вилоятини тўлиқ эгаллаб олмоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:34

    Путин 2025 йил охиригача Украинанинг тўртта вилоятини тўлиқ эгаллаб олмоқчи

    Путин ўз армияси йил охиригача Украина ҳимоя чизиғини бузиб ўтиб, Россия босиб олишга уринаётган вилоятларни тўлиқ назоратга олишга ишонмоқда.

    'Исроил Ғазога ҳужумларни кучайтирди: бир суткада 30 фаластинлик ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:47

    Исроил Ғазога ҳужумларни кучайтирди: бир суткада 30 фаластинлик ҳалок бўлди

    Қурбонлар орасида болалар ва аёллар бор, зарбалар лагерлар, бозорлар ва турар-жой мавзеларига берилмоқда.

    'СССР хотираси билан курашаётган европаликлар жазога тортилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:07

    СССР хотираси билан курашаётган европаликлар жазога тортилди

    Россия тергов қўмитасида Европанинг 15 та давлати ҳудудида жойлашган совет жангчиларининг ҳарбий қабристонлари, ёдгорликлари таҳқирлаш, йўқ қилиш ва уларга зарар етказиш билан боғлиқ 21 та жиноят иши мавжуд.

    'Рус миллатчи "ватанварлари" Россия тарихи бўйича энг осон имтиҳондан ўта олмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:58

    Рус миллатчи "ватанварлари" Россия тарихи бўйича энг осон имтиҳондан ўта олмади

    "Русская обшина Екатеринбурга" раҳбарлари мигрантлар учун чиқарилган имтиҳон саволларининг атиги 2 тасига жавоб берган.

    'Россия 2025 йил 30 июндан хорижий фуқароларни киришини назорат қилиш мақсадида янги рақамли код тизимини жорий қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:02

    Россия 2025 йил 30 июндан хорижий фуқароларни киришини назорат қилиш мақсадида янги рақамли код тизимини жорий қилади

    Россия Ички ишлар вазирлиги ва “Госуслуги RuID” мобиль иловаси ҳамкорлигида амалга ошириладиган янги тизим тақдимотида маълум қилинди.

    'Трамп яна Путин билан гаплашиши айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:44

    Трамп яна Путин билан гаплашиши айтилмоқда

    Европа етакчилари Трамп билан Украина бўйича музокара олиб боришни очиқлади.