АсосийСиёсат

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги ўтказиш пункти яна 4 ойга ёпилди

Қурилиш ишлари давом этаётгани муносабати билан Қозоғистон Ўзбекистон томонига расман мурожаат қилиб, чегарани кесиб ўтишга қўйилган чекловни узайтиришни таклиф қилган.

'Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги ўтказиш пункти яна 4 ойга ёпилди'ning rasmi

Ўзбекистон ваколатли органлари билан келишилган ҳолда жисмоний шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ва юк кўтариш қуввати 3,5 тоннагача бўлган автотранспорт воситалари учун “Тажен” назорат-ўтказиш пункти орқали ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Қозоғистон Давлат божхона қўмитасига таяниб “Казинформ” хабар берди.

Қарор ўтказиш пунктида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, қурилиш ва реконструкция ишларини жадаллаштириш мақсадида қабул қилинган.

Ҳозирда ҳудудда кенг кўламли ишлар: металл конструкцияларни ўрнатиш, муҳандислик тармоқларини ётқизиш, биноларни капитал таъмирлаш олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, май—август ойларида “Тажен” (Қозоғистон) ва “Довут ота” (Ўзбекистон) пунктлари ўртасидаги нейтрал полосада автомобиль йўли ётқизилади. Худди шундай ишлар Ўзбекистон томонидан ҳам амалга оширилиши режалаштирилган.

Қурилиш ишлари давом этаётгани муносабати билан Қозоғистон Ўзбекистон томонига расман мурожаат қилиб, чегарани кесиб ўтишга қўйилган чекловни яна 4 ойга — 2025 йил 1 сентябргача узайтиришни таклиф қилган. Ўзбекистон буни қўллаб-қувватлаган.

Фуқаролардан саёҳат ва йўналишларни режалаштиришда ушбу маълумотларни инобатга олишларини сўраймиз, дейилади хабарда.

“Тажен”—“Довут ота” ўтказиш пунктлари орқали енгил автотранспорт, автобуслар ва 3,5 тоннагача бўлган юк транспортининг кесишиши ва ўтиши 2025 йил 1 февралдан постни реконструкция қилиш даврида вақтинча тўхтатилганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:05

    Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди

    Ўзбекистон томонидан Саида Мирзиёева ушбу кенгашга раҳбарлик қилади.

    'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 17:24

    Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

    Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.

    'Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 18:26

    Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

    Инклюзив бандликни кучайтириш ва камбағалликка қайтиш хавфи юқори бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича назорат Шаҳноза Мирзиёевага топширилди.