Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 5 май куни Тошкентнинг Бўрижар каналига икки қиз тушиб кетгани ва уларни қутқаришга каналга тушган 43 ёшли А.С. чўкиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Унга кўра, Бўрижар каналида чўкаётган вояга етмаган қизларни қутқарган эркак ҳалок бўлгани юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ушбу воқеада жасорат кўрсатган марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирамиз”, — дейди Шамсутдинов.