АсосийЖамият

Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичи пасаймоқда

2025 йилнинг январь-апрель ойларида қанча тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилгани маълум қилинди.

'Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичи пасаймоқда'ning rasmi

Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи чорагида 266 478 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 мингга кам дегани. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган статистикада келтирилган.

Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида республика бўйича 266 478 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.

Туғилишларнинг шаҳар ва қишлоқ жойлар бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • шаҳар жойларда – 136 060 нафар;
  • қишлоқ жойларда – 130 418 нафар.

Маълумот учун, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида тирик туғилганлар сони 274,5 минг нафарни ташкил этган.

Жами тирик туғилганларнинг қайд этилган ҳудуди бўйича тақсимланиши қуйидагича бўлган:

  • шаҳар жойларда − 139,3 минг нафар;
  • қишлоқ жойларда − 135,2 минг нафар.

    Бошқа янгиликлар