Қашқадарёда уч нафар адвокат фирибгарлик ҳаракатлари билан қўлга олинди. Бу ҳақда “Даракчи.уз”га ДХХ хабар берди.
Қайд этилишича, Қарши шаҳридаги адвокатлик бюроси вакили Чироқчи туман судининг икки фуқаро ҳақидаги қамоқ эҳтиёт чораси ўрнини енгилроғига алмаштириш эвазига 4 минг АҚШ доллари олаётганда ушланган.
Яна бир адвокат Қарши туманлараро суди ишини мижоз фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, жами 3,5 млн сўм ҳамда 500 доллар олаётганда қўлга тушган.
Учинчи ҳолатда эса адвокат Муборак туманидаги тергов ишини ижобий ечиб беришни ваъда қилиб, жами 4 млн сўмни олаётганда фош этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан адвокатларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига биноан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.






