Украинага қарши урушда Россия фуқаролигини олган 20 минг нафар Марказий Осиё фуқароси иштирок этмоқда. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин маълум қилди.
Қайд этилишича, бу рейдларда қўлга олинган фуқароликка қабул қилинган россияликларнинг умумий сонининг чорак қисмидир.
"Ҳарбий тергов бошқармамиз рейдлар ўтказмоқда. Биз аллақачон 80 минг нафар шундай Россия фуқаросини қўлга олдикки, улар фронтга бориш у ёқда турсин, ҳарбий комиссариатга (“военкомат”) боришни ҳам истамайди.Биз 80 минг кишини ушладик, ҳарбий рўйхатга олдик ва аллақачон Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистонда яшашни ёқтирмайдиган 20 минг “ёш” Россия фуқаролари (урушда) олдинги сафда", — дейди Бастрикин.