АсосийСиёсат

Хорижда ўзбек миллий таомлари ресторани очадиганларга харажатнинг бир қисми қоплаб берилади

Харажатларнинг 50 фоизи, бироқ 25 минг доллардан ошмаган миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

'Хорижда ўзбек миллий таомлари ресторани очадиганларга харажатнинг бир қисми қоплаб берилади'ning rasmi

Хорижда ўзбек миллий таомлари ресторани очадиганлар маҳаллий тадбиркорларга харажатнинг бир қисми қоплаб берилади. Бу президентнинг “2025—2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган.

Унга кўра, Туризм қўмитаси томонидан белгиланган етакчи хорижий давлатларда маҳаллий тадбиркорлар томонидан ҳар йили 50 та ўзбек миллий таомларига ихтисослаштирилган умумий овқатланиш корхоналари ва ресторанлар ташкил этилганда уларнинг маълум харажатлари субсидияланади.

Яъни фаолиятини йўлга қўйиш учун рўйхатдан ўтиш ёки рухсатнома олиш, ижара, дизайн, зарур ускуна ва анжомлар сотиб олиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ 25 минг доллардан ошмаган миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

Таомлар тайёрлаш учун бир йилда 300 килограмм маҳсулотни Ўзбекистондан етказиб бериш бўйича транспорт харажатларининг 50 фоизи, бироқ битта тадбиркорлик субъекти учун 100 миллион сўмгача миқдорида субсидияланади. Бунда ушбу мақсадлар учун ҳар йили 30 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб 2028 йил 1 январга қадар ҳар йили ажратиладиган 50 миллиард сўм маблағ доирасида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан меҳмонхона, умумий овқатланиш корхоналари ва ресторанларнинг ўз фаолиятини тарғиб қилишга қаратилган аудиовизуал маҳсулотлар (видеофильм, видеоролик, клип ва аниме роликлар) яратиш ва тарғиб қилиш харажатларининг 50 фоизи, лекин 50 миллион сўмдан ошмаган қисми қоплаб берилади.

Бунда ушбу мақсадлар учун ҳар йили 20 миллиард сўм ажратилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон президенти: “Инновацион лойиҳаларни рағбатлантириш учун қўшма венчур компаниясини ташкил этиш зарур, деб ҳисоблаймиз”'ning rasmi

    Сиёсат 21.05.2025 16:36

    'Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат 21.05.2025 15:51

    'Ўзбекистонликларга АҚШ визаси талаблари енгиллаштирилдими?'ning rasmi

    Сиёсат 21.05.2025 10:39

    Ўзбекистонликларга АҚШ визаси талаблари енгиллаштирилдими?

    Президент Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликлар АҚШга кириши учун виза талабларини енгиллаштириш чораларини кўришни топширди.

    'Шавкат Мирзиёев "OTP Bank Group" директорлар кенгаши раиси Шандор Чаньи билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 20.05.2025 16:44

    Шавкат Мирзиёев "OTP Bank Group" директорлар кенгаши раиси Шандор Чаньи билан учрашув ўтказди

    Давлатимиз раҳбари автокредитлашни ривожлантириш ва бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга доир қўшма дастурларни олқишлади.

    'Шавкат Мирзиёевнинг Будапештга расмий ташрифи Венгриянинг йирик компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувдан бошланди'ning rasmi

    Сиёсат 20.05.2025 15:36

    Шавкат Мирзиёевнинг Будапештга расмий ташрифи Венгриянинг йирик компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувдан бошланди

    Транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни кучайтириш, хусусан, юк ташишни кўпайтириш ва икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

    'Одам савдоси жинояти учун жазо кучайтирилди'ning rasmi

    Сиёсат 20.05.2025 14:20

    Одам савдоси жинояти учун жазо кучайтирилди

    Ушбу жиноят жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилди.