АсосийСиёсат

Ўзбекистон етакчиси Люблянага нега кетди?

Ташриф давомида Президент Шавкат Мирзиёев Словения раҳбари билан музокара ўтказади.

'Ўзбекистон етакчиси Люблянага нега кетди?'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Словения Президенти Наташа Пирс Мусарнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Люблянага кетди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, самолёт олдида давлатимиз раҳбарини Бош вазир ўринбосари - ташқи ишлар вазири Таня Фаён ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Ёже Пучник номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортган.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси Словения Президенти Наташа Пирс Мусар билан музокаралар ўтказади, мамлакат парламенти ва ҳукумати раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади, қўшма бизнес форумида иштирок этади.

Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий шерикликни ривожлантириш, саноат, фармацевтика, электротехника, "яшил" энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик ва гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Президенти ва Словения Бош вазири Қўшма баёнот имзоладилар'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 20:22

    Ўзбекистон Президенти ва Словения Бош вазири Қўшма баёнот имзоладилар

    Улар ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

    'Президент Словения Бош вазири  билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 19:42

    Президент Словения Бош вазири билан учрашув ўтказди

    Томонлар технологик ва саноат ҳамкорлигини кенгайтиришни муҳокама қилади.

    'Шавкат Мирзиёев ва Наташа Пирц Мусарнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 17:35

    Шавкат Мирзиёев ва Наташа Пирц Мусарнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди

    Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

    'Словенияда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:39

    Словенияда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

    Ҳарбий оркестр Ўзбекистон ва Словения давлат мадҳияларини ижро этди.

    'Ўзбекистон президенти: “Инновацион лойиҳаларни рағбатлантириш учун қўшма венчур компаниясини ташкил этиш зарур, деб ҳисоблаймиз”'ning rasmi

    Сиёсат 21.05.2025 16:36

    'Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат 21.05.2025 15:51