АсосийЖиноят

Хоразмда солиқ инспектори, Қашқадарёда эса суд эксперти пора билан ушланди

Улар фуқароларнинг қарздорлигини пора эвазига йўқ қилишни ваъда қилишган.

'Хоразмда солиқ инспектори, Қашқадарёда эса суд эксперти пора билан ушланди'ning rasmi

Хоразм вилояти Янгиариқ тумани давлат солиқ инспекцияси ҳодими трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланувчи хусусий корхонанинг солиқ қарзини ундирмасдан, банкрот деб топилишига кўмаклашиш эвазига 900 АҚШ доллари пора олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда darakchi.uz га ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида эса муқаддам судланган шахс чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалигига сув таъминотига ноқонуний уланиш ҳолатини ёпиб бериш эвазига фермердан 1500 АҚШ доллари олган пайтда қўлга олинди.

Шу ишда Республика суд-экспертиза марказининг Қашқадарё вилояти бўлинмаси эксперти ҳам иштирок этгани аниқланди — у мазкур маблағни олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Икки ҳолат юзасидан ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" банди, шунингдек 28 ва 211-моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёда 11-синф ўқувчиси 9-синф қизини зўрлагани айтилмоқда'ning rasmi

    Жиноят 13.01.2026 16:18

    Сурхондарёда 11-синф ўқувчиси 9-синф қизини зўрлагани айтилмоқда

    Ҳодиса бир неча ой аввал мактабдан ташқарида ва ўқув вақтидан ташқари пайтда юз берган.

    'Акмал Шукуровни озод қилган 4 нафар судья қамоққа олинди'ning rasmi

    Жиноят 13.01.2026 15:36

    Акмал Шукуровни озод қилган 4 нафар судья қамоққа олинди

    Тунги клуб олдида содир этилган оғир жиноят бўйича суд қарорини ноқонуний ўзгартиришда айбланган судьяларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    'Нью-Йорк полицияси “Гринч”ни қидирувга берди'ning rasmi

    Жиноят 29.12.2025 10:35

    Нью-Йорк полицияси “Гринч”ни қидирувга берди

    Шаҳар полицияси Янги йил арафасида ҳазиломуз акция ўтказиб, машҳур кино қаҳрамонини “топган”ларга 10 минг доллар мукофот ваъда қилди.

    'Наманганда “Кўмир таъминот” МЧЖ мансабдори қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 25.12.2025 03:58

    Наманганда “Кўмир таъминот” МЧЖ мансабдори қўлга олинди

    Кўмир омбори раҳбарлигига тайинлаш ва вагонлар сонини оширишни ваъда қилган амалдор 40 минг доллар талаб қилган.

    'Намангандаги тўйда 7 ёшли қизни зўрлаган эркак 18 йилга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 24.12.2025 14:57

    Намангандаги тўйда 7 ёшли қизни зўрлаган эркак 18 йилга қамалди

    Маҳкум жазонинг дастлабки уч йилини қамоқда, қолган қисмини махсус тартибли колонияда ўтказади.

    'Қозоғистонда 16 ёшли қизни зўрлаб ўлдирган ўзбекистонлик эркак  қамалди'ning rasmi

    Жиноят 24.12.2025 05:40

    Қозоғистонда 16 ёшли қизни зўрлаб ўлдирган ўзбекистонлик эркак қамалди

    Туркистон вилоятида содир бўлган резонансли жиноят иши бўйича суд якуний ҳукм чиқарди.