АсосийДунё

Эрон армияси нега янги дронлар олиб келди?

Аниқланишича, мамлакат армиясига янги учта маҳаллий ишлаб чиқарилган дрон қўшилган.

'Эрон армияси нега янги дронлар олиб келди?'ning rasmi

Ушбу дронларнинг ҳар бири алоҳида функцияга эга бўлиб, уларнинг бири 12 минг фут баландликка уча олади.

Жорий йилнинг 22 май куни Эрон армияси қуруқлик қўшинлари қўмондонининг ўринбосари — генерал Нозар Неъмати армияга учта янги, маҳаллий ишлаб чиқарилган дрон тизими қўшилганини маълум қилди.

Генералнинг айтишича, ушбу дронлардан бири — “Ҳома” — вертикал учиш ва қўниш имкониятига эга бўлиб, 12 минг фут (тахминан 3,650 метр) баландликда парвоз қила олади. У тунги кўриш тизимлари билан жиҳозланган, учиш-қўниш йўлагига эҳтиёж сезмайди ва разведка вазифаларини самарали бажаради.

Иккинчи дрон — “Дидбан”— енгил ва кўчма қурилма бўлиб, кун-у тун кузатув тизимларига эга. У аниқ нишонни аниқлашга қодир бўлиб, 6 минг фут (тахминан 1,800 метр) баландликда парвоз қилади ва асосан разведка вазифаларида ишлатилади.

Учинчи қурилма эса “Шаҳин-1 FPV” бўлиб, келажакдаги уруш хавфларига қарши курашиш учун мўлжалланган.

Бу дрон узоқ вақт парвоз қила олади, турли баландликларда ҳаракатлана олади ва ҳаракатланувчи ҳамда ҳаракатсиз нишонларга зарба бера олади.

Эслатиб ўтамиз, Эрон армияси сўнгги йилларда дрон технологияларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

    Бошқа янгиликлар