АсосийЖиноят

Тошкентда 1,4 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Тошкентда 1,4 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилинди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги қурилиш объекти 1,4 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қай этилишича, Тошкент шаҳрининг Olmazor туманидаги “В.К.” МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли қурилиш объектини ўзбошимчалик билан тармоққа улаши оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1,4 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган.

“Ҳозирда Olmazor тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”,— дейилади вазирлик муносабатида.

    Бошқа янгиликлар