Туркияда машҳур бўлган актёрлар Ҳалит Эргенч ва Риза Косаўглу Истанбулдаги норозилик намойишлари юзасидан олиб борилган тергов доирасида ёлғон кўрсатма берганликда айбдор деб топилди. Уларнинг менежери Айше Барим ҳам худди шу айблов билан жавобгарликка тортилди, дея ёзмоқда "Замон.уз".
Суд қарорига кўра, “Муҳташам юз йил” сериали орқали Ўзбекистонда ҳам машҳурликка эришган Эргенч 1 йил 10 ой 15 кун, “Ичкарида” ва “Чуқур” сериаллари орқали танилган Косаўглу эса 1 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Акторларнинг ҳимоячилари суд қароридан норози бўлиб, апелляция бериш ниятида эканликларини маълум қилишган. Мухлислар эса ижтимоий тармоқларда воқеага нисбатан турлича муносабат билдиришмоқда.