АсосийЖамият

Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

Дарахт икки нафар фуқарони босиб қолган. Улардан бири шифохонада даволанмоқда.

'Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди'ning rasmi

“Миллар“ дастурининг хабар беришича, пойтахтда кузатилган кучли шамол оқибатида дарахт фуқаронинг устига қулаб тушган ва фуқаро вафот этган. Шифокорларнинг таъкидлашича, шифохонага дарахт босиб қолган икки нафар бемор олиб келинган.

Улардан бири оғир аҳволда олиб келинган ва шифохона қабулхонасида вафот этган. Иккинчи беморимизда бош-мия жароҳати мавжуд. Узоқ муддатли жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Ҳозирда беморнинг аҳволи стабил-оғир, реанимация бўлимида даволанмоқда, — дейди шифокор.

Маълумот учун, 23 май, жума куни тонггида пойтахтда кучли чангли шамол кузатилганди. Шунингдек, Тошкент шаҳрида 17 май куни тушдан кейин чанг бўрони кузатилган эди.

    Бошқа янгиликлар