АсосийЖиноят

Ички ишларга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “уддабуронлар” қўлга тушди

Ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, пул олган адлия ва гвардия ходимлари ДХХ томонидан ушланди.

'Ички ишларга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “уддабуронлар” қўлга тушди'ning rasmi

Қашқадарё ва Хоразмда икки нафар мансабдор пора эвазига фуқароларни ишга киритишини ваъда қилиб, улардан пул олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда ДХХ “Darakchi.uz”га маълум қилди.

Тошкент шаҳар Адлия бошқармасида алоқа оператори бўлиб ишлаган, 1992 йилда туғилган шахс Хоразм вилоятидаги фуқарони ўзининг “мансабдор танишлари” орқали ички ишлар органларига ишга киритишни ваъда қилган. У лавозим турига қараб нарх ҳам белгилаган — аскарлар учун 1500, офицерлар учун эса 2000 АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИО билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда у воситачи орқали 1900 АҚШ доллари ва 1 млн 295 минг сўм олган пайтида ушланган.

Қашқадарё вилоятида эса Миллий гвардиянинг Қарши шаҳар бўлими ходими Косон туманидаги фуқарони вилоят ИИБга ишга киритиш эвазига 2000 доллар олган вақтда ушланган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сариосиёда ҳоким ўринбосари фирибгарликда айбланиб қамалди'ning rasmi

    Жиноят 21.11.2025 08:28

    'Андижонда 2 млрд сўмлик тилла буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 21:54

    'Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 20:38

    Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди

    Бир қатор ўқитувчилардан имтиҳон натижаларини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган ҳолда 1300–1500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

    'Тошкент ва Наманганда 30 кг га яқин гиёҳванд модда билан боғлиқ наркокурьерлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 11:37

    Тошкент ва Наманганда 30 кг га яқин гиёҳванд модда билан боғлиқ наркокурьерлар қўлга олинди

    Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси бўйича иш қўзғатилди.

    'Тошкентда солиқ бош инспектори пора олганликда гумонланиб ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.11.2025 12:11

    Тошкентда солиқ бош инспектори пора олганликда гумонланиб ушланди

    Пойтахт Солиқ бошқармасининг бош инспектори 5 минг доллар пора олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Унга нисбатан “пора олиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Икки нафар ИИБ тезкор ходими пора олаётганда ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.11.2025 07:54

    Икки нафар ИИБ тезкор ходими пора олаётганда ушланди

    Сирдарёнинг Ховос туманида ИИБнинг икки нафар тезкор ходими гумонланувчиларни қўрқитиб, пул талаб қилди.