АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев: Саноатдаги пасайиш 1 триллион сўм зарар ва 30 млн доллар экспорт йўқотишига олиб келди

Давлат раҳбари уч кун ичида ҳар бир муаммони тез ҳал қилиш учун республикадан масъуллар белгиланиб, жойларга юборилишини топширди.

'Шавкат Мирзиёев: Саноатдаги пасайиш 1 триллион сўм зарар ва 30 млн доллар экспорт йўқотишига олиб келди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган 4 ойда Паяриқда саноат қарийб 2 бараварга, Пахтачида 38 фоизга пасайгани оқибатида ишлаб чиқариш 210 миллиард сўмга камайганини танқид қилди. Бу ҳақда бугун, 26 май куни давлат раҳбари раислигида маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида сўз борди.

Йиғилишда саноат, экспорт ва тушум бўйича “республика – тармоқ – вилоят – туман” вертикал тизимидаги масалалар ўз вақтида ва тўлиқ ҳал қилинганида саноатда яна 2 фоизлик ўсишга эришиш мумкинлиги тилга олинди.

Шунингдек, пойтахт саноатининг учдан бирини берадиган Сергели ва Яшнободда 300 миллиард сўмлик маҳсулот кам ишлаб чиқарилгани боис Тошкент шаҳри саноатида 1,1 фоиз ўсиш бой берилгани очиқланди.

Ўртачирчиқ, Қибрай, Паркент, Оҳангарон туманлари, Ангрен, Бекобод шаҳарларидаги 25 та ҳудудий корхона ўтган йилгидан 1 триллион сўмга кам маҳсулот чиқаргани боис, 30 миллион доллар экспорт йўқотилган.

Ёки январь-март ойларида саноатда ўсиш қилган Қарши, Миришкор, Булунғур, Данғара, Ўзбекистон, Хива туманлари апрелга келиб кўрсаткичларини кескин тушириб юборган.

Шу муносабат билан уч кун муддатда “республика – тармоқ – вилоят – туман” вертикали бўйича ҳар бир масалани тезкор ҳал қилиш учун республикадан аниқ масъулларни белгилаш ва жойларга юбориш топширилди.

Вертикал бўйича қайси бўғинда муаммо ечилмаса, ўша тизим масъулларидан сўров қаттиқ бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:05

    Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди

    Ўзбекистон томонидан Саида Мирзиёева ушбу кенгашга раҳбарлик қилади.

    'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 17:24

    Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

    Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.

    'Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 18:26

    Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

    Инклюзив бандликни кучайтириш ва камбағалликка қайтиш хавфи юқори бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича назорат Шаҳноза Мирзиёевага топширилди.