Жорий йилги Ҳаж мавсумида зиёратчиларга элликбошилик қилаётган Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги Ракат жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев вафот этди. Бу ҳақда масжиднинг Телеграм-каналида маълум қилинди.
Қайд этилишича, имом Мадинада бетоб бўлиб, комага тушиб қолган ва бугун, 26 май куни тонгда вафот этган.
“Мадинада бугун, хасталикдан сўнг Роббим ҳузурига омонатларини топширдилар. Илмли, илмига амал қилган инсон эдилар. Яқинларига, шогирдларига, оила аъзоларига сабр берсин”, дейилади хабарда.
Ҳозирча имомнинг вафотининг аниқ сабаблари маълум эмас.
Маълумот учун, Раббимқул Муҳаммадиев 2019 йилдан буён Ракат масжиди имом-хатиби эди. Бунга қадар Олмазордаги Имом Термизий масжидида имом-хатиб бўлган.