АсосийДунё

Саудия Арабистони расмийси алкоголь тақиқланиши бекор қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди

Қироллик 73 йиллик тақиқни бекор қилишга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди.

'Саудия Арабистони расмийси алкоголь тақиқланиши бекор қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди'ning rasmi

Саудия Арабистони расмийлари мамлакатда алкогол маҳсулотларига қўйилган тақиқ бекор қилингани тўғрисидаги хабарларни рад этди.

Қироллик 73 йиллик тақиқни бекор қилишга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди. Аввалроқ 2034 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишга тайёргарлик доирасида Саудия Арабистони спиртли ичимликларни назорат остида сотишга рухсат бериши ҳақида хабар тарқалганди. Бу эса жамиятда кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Бироқ Саудия Арабистони расмий вакили Reuters агентлигига берган изоҳида шундай деди: «Мамлакатда алкогол истеъмолига нисбатан амалдаги тақиқ ўз кучида қолади, ва бундан мустасно ҳолатлар фақатгина чет эл дипломатик корпусига тегишли махсус қоидалар асосида амалга оширилиши мумкин».

Саудия Арабистони Ислом қонунларига амал қилувчи давлат сифатида алкоголь маҳсулотларини сотиш ва истеъмол қилишни қатъиян тақиқлайди. Мамлакат ҳукумати Vision 2030 дастури доирасида баъзи ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошираётган бўлса-да, алкоголь бўйича позицияси ўзгармагани расман маълум қилинди.

Абдуллоҳ Саййид

    Бошқа янгиликлар