АсосийДунё

Хитой Ҳиндистоннинг учта ҳарбий самолётини уриб туширишда Покистонга ёрдам берган

Натижада, Ҳиндистоннинг алоқа тизими тўлиқ ишдан чиққан ва учувчилар марказий бошқарувдан узилган ҳолда қолган.

'Хитой Ҳиндистоннинг учта ҳарбий самолётини уриб туширишда Покистонга ёрдам берган'ning rasmi

Bild: Хитой Ҳиндистоннинг учта ҳарбий самолётини уриб туширишда Покистонга ёрдам берган. 

Германиянинг Bild нашрида эълон қилинган маълумотларга кўра, 6 майдан 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ўзининг учта ҳарбий самолёти — Rafale, МиГ-29 ва Су-30 — самолётларини йўқотди. Бу ҳодиса Хитойнинг бевосита аралашуви билан амалга оширилган операция натижасида содир бўлгани айтилмоқда.

Ҳиндистонлик экспертлар тайёрлаган таҳлилий ҳисоботга кўра, Хитой нафақат Покистонга замонавий радиоэлектрон кураш тизимларини тақдим этган, балки ҳарбий операцияни реал вақт режимида мувофиқлаштириб борган. Пекин бу операцияни сетецентрик (тармоққа асосланган) уруш концепциясининг синови сифатида кўрган — яъни, барча ҳарбий бирликлар маълумот алмашиб турган ва ягона тизим сифатида ҳаракат қилади.

Маълум қилинишича, Хитойнинг кўмаги қуйидагиларни ўз ичига олган: AESA-радарлар билан жиҳозланган J-10 ҳарбий самолётлари, 300 км масофагача учиш қобилиятига эга PL-15 ракеталари, BeiDou спутник навигация тизими, РЭК бошқаруви учун сунъий интеллект элементлари ва узоқ масофали радиолокацион аниқлаш самолётлари.

Натижада, Ҳиндистоннинг алоқа тизими тўлиқ ишдан чиққан ва учувчилар марказий бошқарувдан узилган ҳолда қолган.

                                              Абдуллоҳ Саййид

    Бошқа янгиликлар