АсосийДунё

Хитой ва Эрон АҚШ назоратини четлаб ўтувчи темирйўл йўлагини ишга туширди

Бу йўналиш Эроннинг Бандар Аббос портидан бошланиб, Хитойнинг ғарбий ҳудудларигача боради.

'Хитой ва Эрон АҚШ назоратини четлаб ўтувчи темирйўл йўлагини ишга туширди'ning rasmi

Эрон ва Хитой АҚШ санкцияларини четлаб ўтиш мақсадида янги темир йўл йўналишини ишга туширишди. Бу йўналиш Эроннинг Бандар Аббос портидан бошланиб, Хитойнинг ғарбий ҳудудларигача боради. Йўналиш Афғонистон ва Покистон орқали ўтиб, Марказий Осиёни қамраб олади.

Янги Хитой–Эрон темирйўл йўлагининг ишга туширилиши етказиб бериш муддатини 40 кундан 15 кунгача қисқартиради. Бу нафақат Хитой товарларини, балки Эрон нефт маҳсулотларини ҳам Малакка бўғози каби АҚШ ҳарбий-денгиз назоратидаги йўллардан четлаб ўтиш имконини яратади.

Мазкур йўлак Хитойнинг Европа бозорларига чиқиши ва Эрон нефт маҳсулотларининг Осиёга тезкор етказилишида янги стратегик имкониятларни очади.

Лойиҳа Эроннинг "Шимол-Жануб" транспорт йўлагини ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилди. Бу йўл нафақат Эрон ва Хитой ўртасидаги савдо муносабатларини мустаҳкамлайди, балки минтақадаги бошқа давлатлар билан ҳам иқтисодий алоқаларни кучайтиради.

Мазкур темир йўл йўналиши АҚШнинг Эронга қарши қўллаётган санкцияларини самарасиз қилиши мумкин. Чунки у Эронга ўз маҳсулотларини халқаро бозорларга чиқаришда янги имкониятлар яратади. Шу билан бирга, Хитой ҳам ўзининг "Бир камар — бир йўл" ташаббусини амалга оширишда муҳим қадам ташлаган бўлади.

Бу лойиҳа Эрон ва Хитойнинг геосиёсий ва иқтисодий ҳамкорлигини янада мустаҳкамлайди, шунингдек, минтақадаги транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга ҳисса қўшади. Бу темирйўл Ўзбекистон ҳудудидан ҳам ўтади.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'WSJ: Трамп Москвага қарши санкциялар жорий қилиши ёки Украина бўйича музокаралардан чиқиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 27.05.2025 17:45

    WSJ: Трамп Москвага қарши санкциялар жорий қилиши ёки Украина бўйича музокаралардан чиқиши мумкин

    У Путиннинг Украинага қарши ҳужумларидан ва тинчлик музокараларининг секин суръатда кетаётганидан тобора кўпроқ норози бўлмоқда.

    'Туркияда PAPARA тўлов тизими асосчиси қамоққа олинди'ning rasmi

    Дунё 27.05.2025 16:21

    Туркияда PAPARA тўлов тизими асосчиси қамоққа олинди

    Ноқонуний қимор ва ставкаларни молиялаштиришда муҳим воситага айланганлиги қайд этилаётган ушбу тизим россияликлар орасида оммалашган.

    'Хитой Ҳиндистоннинг учта ҳарбий самолётини уриб туширишда Покистонга ёрдам берган'ning rasmi

    Дунё 27.05.2025 13:10

    Хитой Ҳиндистоннинг учта ҳарбий самолётини уриб туширишда Покистонга ёрдам берган

    Натижада, Ҳиндистоннинг алоқа тизими тўлиқ ишдан чиққан ва учувчилар марказий бошқарувдан узилган ҳолда қолган.

    'АҚШ Украинага Patriot зенит ракета тизимларини текин бермоқчи эмас'ning rasmi

    Дунё 27.05.2025 13:05

    АҚШ Украинага Patriot зенит ракета тизимларини текин бермоқчи эмас

    Германия ва Греция каби давлатлар бу талабга жавобан ўзларининг мавжуд Patriot тизимларини Украинага беришни кўриб чиқмоқда.

    'Агар Арманистон суди Озарбайжон билан тинчлик келишувини маъқулламаса Пашинян Конституцияни ўзгартиради'ning rasmi

    Дунё 27.05.2025 12:48

    Агар Арманистон суди Озарбайжон билан тинчлик келишувини маъқулламаса Пашинян Конституцияни ўзгартиради

    Шунингдек, Пашинян тинчлик келишувини имзолаш ва ЕХҲТга Минск гуруҳи тузилмаларини тарқатиш бўйича мурожаат қилишни таклиф қилди.

    'Саудия Арабистони расмийси алкоголь тақиқланиши бекор қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди'ning rasmi

    Дунё 27.05.2025 11:15

    Саудия Арабистони расмийси алкоголь тақиқланиши бекор қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди

    Қироллик 73 йиллик тақиқни бекор қилишга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди.