АсосийЖамият

Бухорода қарздор танишини болта билан ўлдирган фуқаро 16 йилга қамалди

У марҳумдан 8 йилдан бери катта миқдордаги пулини ололмай келган.

'Бухорода қарздор танишини болта билан ўлдирган фуқаро 16 йилга қамалди'ning rasmi

Бухорода 10 минг доллар қарзи бўлган танишини болта билан ўлдирган фуқаро 16 йилга қамалди. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.

Маълум қилинишича, 2018 йилда ўзига тегишли бўлган узумзордан ҳосилни 10 минг долларга сотган фуқаро 8 йилдан бери пулини ололмаган. Оқибатда у сўнгги марта танишидан пулни сўраган. Аммо яна рад жавобини эшитиб, қотилликка қўл урган.

Судланувчи марҳумни болта билан ўлдирган. У далилларни яшириш мақсадида марҳумнинг оёқ кийимини қамишзор ичига отиб, воқеа жойида мурдани кўмиб, қочиб кетган.

Орадан 22 кун ўтиб, мурда топилгач, тергов ҳаракатлари бошланган.

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Ромитан тумани судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "ж", "и" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар