АсосийЖамият

Президент Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Давлат раҳбари Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Қуръон оятлари тиловат қилинди.

'Президент Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди'ning rasmi

Бутун ислом оламида Имом Бухорийнинг ҳурмати юксак, унинг мақбарасини кўриш истагидаги инсонлар кўп. Шу боис зиёратчиларга шароитларни кенгайтириш мақсадида бу ерда янги мажмуа барпо этилмоқда.

Ташриф чоғида Президентимиз қурилишнинг боришини кўздан кечирди.

Мажмуанинг умумий майдони 44 гектар этиб кенгайтирилган. Ҳозирги кунда мўътабар мақбара, 10 минг кишилик масжид, 4 та минора қуриб битказилган. 

Янги мажмуа зиёрат билан бирга маърифат, тарбия, ибрат ўчоғи бўлади. Музей, маъмурият, меҳмонхона ва бошқа хизмат кўрсатиш биноларини ўз ичига олади. Пештоқлар ва айвон деворларига “Саҳиҳи Бухорий”дан ҳадислар битилади.

Давлатимиз раҳбарига мажмуада бўлажак шароитлар ҳақида ахборот берилди. Мақбара ҳовлиси ва хиёбонларга кўпроқ дарахтлар экиш зарурлиги айтилди.

    Бошқа янгиликлар