"Ўзгидромет" 30 май куни учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Унга кўра, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 26-28 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Қашқадарё вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, кечга томон 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.