АсосийДунё

Покистон ва Афғонистон ўртасида тўқнашув юз берди

Отишма Покистонда янги чегара назорат-ўтказиш пунктлари қурилиши фонида бошланган.

'Покистон ва Афғонистон ўртасида тўқнашув юз берди'ning rasmi

Покистон ва Афғонистон ўртасида қуролли тўқнашув юз берди. Ҳодиса Ҳилманд вилоятининг Баҳромча чегара ҳудудида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.

Хабарга кўра, отишма 29 май куни Покистонда янги чегара назорат-ўтказиш пунктлари қурилиши фонида бошланган. Айни пайтда давлатлар ўртасидаги чегара барча транспорт турлари учун ёпиқ экани айтилмоқда. Афғонистоннинг майдони бўйича энг катта Ҳилманд вилояти Покистон билан чегарадош.

Покистон полициясига кўра, мамлакат хавфсизлик кучлари Кашмирда “Толибон”га алоқадор жангарилар яширинган жойни аниқлаган. Кейин отишма содир бўлган, оқибатда икки полициячи ва тўрт нафар жангари ҳалок бўлган. Минтақадаги вазият кескинлигича қолмоқда, томонлар ўт очишни тўхтатиш ҳақида эълон қилмаган. Тўқнашувларнинг бошқа тафсилотлари номаълум.

“Толибон” Афғонистон устидан назоратни қўлга киритгач, Покистонда хавфсизлик муаммолари кучайган. Покистон ҳукумати “Толибон”ни Покистон “Толибон” ҳаракати жангчиларига бошпана бераётганликда айбламоқда.

    Бошқа янгиликлар