Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига амалий ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Бугун "Марказий Осиё - Италия" саммити доирасида бўлиб ўтган тадбирларда Президентимиз минтақа мамлакатлари ва Италия ўртасидаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди. Тадбир якунида Қўшма баёнот қабул қилинди.
Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Президентимиз Тошкентга жўнаб кетди.