Қарорга кўра, 2025 йил 6 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.
Шунингдек, 2025 йил 7 июнь (шанба) куни 6 кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
Шундай қилиб, 6 июнь (жума) – Қурбон ҳайити байрами куни – барча учун дам олиш куни,
7 июнь (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун одатий, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
8 июнь (якшанба) – дам олиш куни.