АсосийЖамият

“LikeCup” турнири тўхтатилди

Алишер Узaқов жамоатчиликдан узр сўради.

'“LikeCup” турнири тўхтатилди'ning rasmi

Ўзбек шоу-бизнесида катта шов-шувга сабаб бўлган “LikeCup” мусобақаси бекор қилинди. Бунга сабаб бўлган ҳолатлар юзасидан лойиҳанинг асосий ташаббускорларидан бири — актёр Алишер Узaқов жамоатчилик олдида чиқиш қилиб, узр сўради.

Кўпчилик мухлислар учун албатта нохуш ҳолат, чунки қизиқиш жуда катта эди, аммо бу тўғри қарор деб ўйлайман. Мана шу турнирни тўхтатилишга ва жазоланиши керак бўлган одамларни жазоланиши, жумладан мени ҳам бу жуда тўғри қарор, ҳеч қанақа эътирозим йўқ. Фақатгина катта жамоа катта иш қилган эди. Қолаверса, бизнинг ҳамкорларимиз олдида ҳам ўзимизнинг масъулиятларимиз бор эди. Ҳали ҳам бор ва шунинг учун тегишли идоралардан, халқимиздан,  узр сўрайман. “ЛикеCуп” уч турнири тўхтатилди. Ҳаммага раҳмат, — дейди Узаков.

Маълумот учун, аввалроқ Тошкент шаҳридаги “Жар” стадионида ўтаётган “LikeCup” турнирида санъаткорлар ва блогерлар ўртасида оммавий жанжал келиб чиққан эди.

Сўнг мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтган ҳамда унда қоидабузарларга нисбатан суд қарори қабул қилинган.

Жумладан, мусобақа ташкилотчиси бўлган актёр Алишер Узоқов, қизиқчи Абдураҳмон Мавлонов, блогерлар Миржалол Раҳмоналиев ҳамда Дилшодбек Ўрозбоев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 194-модданинг (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилган ва уларнинг ҳар бирига баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари (3 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Жанжални келтириб чиқарган Озодбек Ўрозбоев эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ҳамда 194-модданинг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган ва 10 сутга маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Қолаверса, Камолиддин Мамажонов ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ҳамда 194-модданинг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 12 баробари (4 млн 500 минг сўм) миқдорида жаримага тортилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқанддаги мактабда 18 ёшли қиз тенгдошларини калтаклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:42

    Самарқанддаги мактабда 18 ёшли қиз тенгдошларини калтаклади

    Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий баёнот берди.

    'Бухорода 20 нафар болани Damasʼда боғчага олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди'ning rasmi

    Жамият 01.06.2025 22:23

    Бухорода 20 нафар болани Damasʼда боғчага олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

    Яна бошқа бир ҳолатда Damasʼда 16 нафар бола билан ҳаракатланаётган ҳайдовчи қўлга тушди.

    'Юқори ҳарорат ва қисқа муддатли ёмғирлар...'ning rasmi

    Жамият 01.06.2025 20:53

    Юқори ҳарорат ва қисқа муддатли ёмғирлар...

    Июнь ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

    '"Фарзандларимиз қалби офтоб, меҳри дарё, болажонларни сўзсиз тушунадиган ғамхўр инсонлар қуршовида улғайсин!"'ning rasmi

    Жамият 01.06.2025 16:16

    'Тошкент вилоятида ЙПХ инспектори тўхтатган машинада гиёҳванд модда борлиги аниқланди'ning rasmi

    Жамият 01.06.2025 15:03

    Тошкент вилоятида ЙПХ инспектори тўхтатган машинада гиёҳванд модда борлиги аниқланди

    Ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғида тўхтамай ҳаракатлангани сабаб инспектор машинани тўхтатган.

    '1 июндан қонунчиликда нималар ўзгаради?'ning rasmi

    Жамият 01.06.2025 12:48

    1 июндан қонунчиликда нималар ўзгаради?

    1 июндан Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор ўзгаришлар ва янгиликлар кучга киради.