АсосийЖамият

Бугун ҳарорат 39 даражагача кўтарилади

1 июнь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун ҳарорат 39 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Ўзгидрометнинг хабар беришича, 1 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 16-18 даража илиқ, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади. 

    Бошқа янгиликлар