АсосийМаданият

Марказий Осиё модасининг қайта тикланиши

Лондонда ўзбек миллий ва замонавий услубни уйғунлаштирган дизайнер эътироф этилди.

'Марказий Осиё модасининг қайта тикланиши'ning rasmi

 "Luxiders" халқаро журналида "Лондонда Марказий Осиё модасининг қайта тикланиши" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА.

Мақолада қайд этилишича, сўнгги йилларда Марказий Осиё либослар дизайнерлиги сезиларли ютуқларга эришмоқда. Хусусан, бетакрор ранглар, нафис матолар ва кўп асрлик ҳунармандчилик анъаналари билан минтақа дизайнерлари Британия пойтахтига маданий меросга асосланган, аммо замонавий услубга эга бўлган янгича либосларни олиб кирмоқда.

"Лондонда тошкентлик ижодкорлар сони тобора ортиб бормоқда. Улар она юртларининг миллий маданиятини замонавий мода аудиториясига манзур бўладиган усулдаги либосларга кўчирмоқда. Жумладан, тошкентлик дизайнер Камола Рустамованинг ижоди бу уйғунликнинг ёрқин намунасидир",– деб таъкидланган нашрда.

Қайд этилишича, Камоланинг "Azkuar Moreno" номи остидаги бренди ўзбек миллий либосларини испан костюми элементлари билан уйғунлаштирди. "Ўйлаб кўринг, икат матолари қайта ишланган фламенко либослари ёки енглари билан тикилган курткалар қанчалар чиройли ва бежирим кўринади. Натижада бир вақтнинг ўзида глобал ва бетакрор тўплам пайдо бўлди", – деб ёзади муаллиф.

Мақолада таъкидланишича, Камола Рустамованинг Ўзбекистондаги студиясига лондонлик мижозлари тез-тез ташриф буюради. Уларнинг аксарияти дизайнернинг ижод маҳсулларини ўзлари кийган энг ажойиб либослар сифатида эътироф этади. Бу мақтовлар Камола яратган янги либослар дизайнларининг нақадар ўзига хослиги ва мода ихлосмандлари орасида анчайин машҳур эканлигини кўрсатади. Шунингдек, нафислик ва тарихни хуш кўрадиган лондонликлар учун ўзбекча чопон ва атласдан яратилган либослар бу мавсумнинг энг катта мода тенденцияси бўлиши кутилмоқда.

"Кийиниш ҳам маданият билан чамбарчас боғлиқ ва бу жиҳат кишини илҳомлантиради. Айниқса анъанавий услуб замон билан уйғунлашганда", – дея Комала Рустамова сўзларидан иқтибос келтирилган нашрда.

Мақола якунида "Тошкент, Бишкек ва Олмаота каби шаҳарларда етишиб чиқаётган янги авлод дизайнерлари ўзларининг бетакрор ижод намуналари билан жаҳон мода оламининг янги тенденцияларини яратишда улкан ҳисса қўшмоқда", – деган сўзлар билан якунланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янги йил байрамини болалар билан қаерларда нишонлаш мумкин?'ning rasmi

    Маданият 19.12.2025 18:33

    Янги йил байрамини болалар билан қаерларда нишонлаш мумкин?

    Тошкент шаҳрида янги йил байрами муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилади.

    'Ўзбекистонда ҳар 10 минг аҳолига неча нафар шифокор тўғри келиши маълум бўлди'ning rasmi

    Маданият 01.12.2025 19:34

    Ўзбекистонда ҳар 10 минг аҳолига неча нафар шифокор тўғри келиши маълум бўлди

    Миллий статистика қўмитаси тегишли маълумотларни тақдим этди.

    'Саида Мирзиёева Доҳадаги кўргазмага ташриф буюрди'ning rasmi

    Маданият 23.11.2025 13:47

    Саида Мирзиёева Доҳадаги кўргазмага ташриф буюрди

    Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

    'Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалида иштирок этди'ning rasmi

    Маданият 22.11.2025 16:27

    Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалида иштирок этди

    Доҳадаги кино фестивали мустақил ва муаллифлик киносининг энг муҳим майдонларидан бири ҳисобланади.

    'Туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартиби белгиланди'ning rasmi

    Маданият 14.11.2025 13:04

    Туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартиби белгиланди

    Ёзувчилар уюшмаси ва Ислом цивилизацияси марказининг таклифлари, шунингдек, санъатшунослар, жамоат арбоблари ва ижодкорларнинг фикрлари инобатга олинади.

    'Энди шифокорларнинг фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми давлат томонидан қопланади'ning rasmi

    Маданият 10.11.2025 11:18

    Энди шифокорларнинг фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми давлат томонидан қопланади

    2026 йилдан бошлаб камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўланадиган контрактнинг 30 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади.