2025 йил 30 май куни Қуёшда содир бўлган чақнаш энергетика ва сунъий йўлдош инфратузилмаси фаолиятида узилишларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Миллий океан ва атмосфера маъмурияти (NOAA) таркибидаги Космик об-ҳаво прогнозлари маркази (SWPC) маълум қилди.
SWPC баёнотига кўра, қуёш бурони электр таъминоти тизимлари, сунъий йўлдош алоқалари ва навигация сигналларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Айниқса, электр узатиш тармоқларидаги кучланишни назорат қилишда муаммолар ва қисқа муддатли узилишлар юзага келиши хавфи алоҳида таъкидланган.
Геомагнит фаолликнинг кучли даражалари 1 ва 2 июн кунлари сақланиб қолиши мумкин. Прогнозларга кўра, 3 июндан бошлаб буроннинг таъсири G1 ва G2 даражасигача – ўртача ва енгил даражаларга тушиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, мутахассислар географик жиҳатдан юқори бўлган минтақаларда шимолий чақнашни кузатиш имкони борлигини ҳам қайд этганлар.