Ўзбекистонда 1 августдан базавий ҳисоблаш миқдори 412 минг сўм бўлади. Бу ҳақда президентнинг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги фармонида сўз боради.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 августдан бошлаб:
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 271 000 сўм;
- базавий ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм (амалда 375 000 сўм) этиб белгиланди.
Бундан ташқари, 2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 471 000 сўм бўлади.
Аввалроқ, Ўзбекистонда 1 июлдан пенсия, нафақалар, 1 августдан эса иш ҳақи ҳамда стипендиялар 10 фоизга оширилиши ҳақида хабар бергандик.