АсосийЖамият

Тошкент вилоятида 24 ёшли қиз ўлик ҳолда топилди

Унинг мурдаси ГЭСнинг аҳлат йиғиладиган жойдан топилган.

'Тошкент вилоятида 24 ёшли қиз ўлик ҳолда топилди'ning rasmi

 2025 йил 10 май куни Қибрай тумани "Ботаника" МФЙ Ботаника Вир кўчаси 65-уйда яшовчи 24 ёшли қиз ўз уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, 2025 йилнинг 2 июнь куни Қибрай тумани “Сохибкор” МФЙ Ифор кўчасидаги 11-сонли ГЭСнинг аҳлат йиғиладиган ковушидан қизнинг мурдаси тан жароҳатларсиз топилди.

Қайд этилишича, қизнинг ўлими юқори нафас йўлларини суюқлик (сув) билан беркилишидан келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлганлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

    Бошқа янгиликлар