Сурхондарё вилояти Термиз туманида умумий овқатланиш биносида 300,5 млн сўмлик электр энергиядан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 300,5 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.