Тошкент шаҳрида ташкил этилган баҳсларда дунёнинг 13 та мамлакати (Саудия Арабистони, Туркия, Озарбайжон, Монголия, Беларус, Ветнам, Россия, Грузия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон)дан келган ҳамда Ўзбекистон вакилларидан иборат жами 115 нафар (28 та жамоа) ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Ҳакамлар ҳайъати таркибига Туркия, Саудия, Россия, Беларус ва Англиядан халқаро экспертлар жалб этилди.
Якуний натижаларга кўра, умумий ҳисобда 69 нафар (12 та олтин, 24 та кумуш, 33 та бронза) иштирокчи ўқувчи турли даражадаги медаллар билан тақдирланди.
Қувонарлиси, ўзбекистонлик ўқувчилар 19 та (6 та олтин, 8 та кумуш, 5 та бронза) медаль билан мазкур халқаро олимпиаданинг якка пешқадам жамоасига айланди.
Мазкур олимпиада илк бор 2023 йили Хива шаҳрида ўтказилган ва унда 15 та мамлакатдан келган ҳамда Ўзбекистон вакилларидан иборат жами 130 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар қатнашган.
Унда Ўзбекистон вакиллари умумий ҳисобда 15 та (3 та олтин, 8 та кумуш, 4 та бронза) медал билан тақдирланган.
Маълумот учун: 2022 йилда юртимиз ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида — 46 та, 2023 йилда — 91 та, 2024 йилда — 128 та, 2025 йил июн ойига қадар — 151 та медални қўлга киритди.