АсосийЖамият

Тошкентда 19 ёшли йигит ўзини дарахтга осиб, жонига қасд қилди

Қиморга муккасидан кетган йигит 1XBET’да катта миқдорда пул ютқазиб, ўзини дарахтга осиб ўлдирган.

'Тошкентда 19 ёшли йигит ўзини дарахтга осиб, жонига қасд қилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда қиморга муккасидан кетган йигит 1XBET’да катта миқдорда пул ютқазиб, ўзини дарахтга осиб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди. darakchi.uz сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳолат Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида юз берган. Яшнобод тумани прокуратураси томонидан кеча, 3 июнь куни рўйхатга олинган терговга қадар текшириш ҳужжатларига кўра, жорий йилнинг 31 май куни тахминан соат 06:30 да Яшнобод туманининг М.Риёзий маҳалласи Истиқлол кўчаси 1-уй олдида жойлашган дарахтдан 2006 йилда туғилган, Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи Ф.Ў. исмли йигитнинг арқонга осилган ҳолдаги мурдаси топилган.

Ҳодиса жойи тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган ва суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги кучли шамол ва ёмғир сабабли аҳоли огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:58

    Тошкентдаги кучли шамол ва ёмғир сабабли аҳоли огоҳлантирилди

    Тошкентда кузатилаётган кучли шамол ва ёғингарчилик сабаб симларнинг узилиши, дарахтларнинг қулаши каби хавфли ҳолатлар юзага келиши хавфи бор.

    'Тоғда жароҳатланган сайёҳ қутқарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:55

    Тоғда жароҳатланган сайёҳ қутқарилди

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудида сайр вақтида оёғидан жароҳат олган 70 ёшли аёл қутқарувчилар томонидан пастга олиб тушилди.

    'Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:11

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди

    Давлат раҳбари Самарқанддаги муқаддас масканларни зиёрат қилиб, Имом Бухорий мажмуасида яратилган шароитларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берди.

    'Бешариқда кучли ёмғир оқибатида 90 дан ортиқ уй томорқасини сув босди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:24

    Бешариқда кучли ёмғир оқибатида 90 дан ортиқ уй томорқасини сув босди

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида кучли ёғингарчилик сабабли ўнлаб хонадонлар томорқасига ёмғир сувлари кирган.

    'Беморлар учун бепул дорилар рўйхати кенгайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:45

    Беморлар учун бепул дорилар рўйхати кенгайтирилди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги амбулатор беморлар учун 70 номдаги дори воситалари рўйхатини тасдиқлади.

    'Қишлоқ хўжалиги ерлари учун янги тартиб'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:59

    Қишлоқ хўжалиги ерлари учун янги тартиб

    Энди ерлар аукцион орқали 49 йилга берилади ва фермерлар қайси экинни экишни ўзлари танлайди.