АсосийЖамият

Одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилмаган давлат хизматчилари жазосиз қолмайди

Қонунчиликка кўра, ушбу қоидаларга риоя этмаслик қандай жазоларга сабаб бўлади?

'Одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилмаган давлат хизматчилари жазосиз қолмайди'ning rasmi

Давлат фуқаролик хизматчилари ўз фаолиятида белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиши шарт. Қонунчиликка кўра, ушбу қоидаларга риоя этмаслик – ахлоқий ва интизомий жазоларга сабаб бўлади.

Низомга мувофиқ, давлат хизматчисининг хулқ-атвори белгиланган меъёрларга зид бўлса, Одоб-ахлоқ комиссияси қуйидаги чораларни қўллаши мумкин:

  • Огоҳлантириш бериш

  • Узр сўраш ёки расмий узрнома тақдим этишни талаб қилиш

  • Танбеҳ бериш – давлат органининг коллегиал йиғилишида очиқ танқид қилиш

Шу билан бирга, комиссия заруратга қараб, хизматчига нисбатан интизомий чора кўриш бўйича ташкилот раҳбарига расмий тақдимнома киритиши ҳам мумкин.

    Бошқа янгиликлар