АсосийЖамият

Сингапур компанияси Ўзбекистонга қарши халқаро арбитраж судига даъво киритди

Марказий банк ушбу даъво бўйича расмий муносабат билдирди.

'Сингапур компанияси Ўзбекистонга қарши халқаро арбитраж судига даъво киритди'ning rasmi

Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситаларида Сингапурда рўйхатдан ўтган “Humans Mobile PTE LTD” компанияси Ўзбекистонга қарши халқаро арбитраж судига мурожаат қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Марказий банк маълумотига кўра, ростдан ҳам, мазкур компания 2025 йил 20 май куни Жаҳон банки ҳузуридаги Инвестиця низоларини ҳал қилиш халқаро марказига (ICSID) мурожаат қилиб, Ўзбекистон давлат органлари, шу жумладан Марказий банк ҳаракатлари билан инвестицияларни ҳимоя қилиш бўйича 2003 йилда имзоланган халқаро битим бузилганини даъво киритган.

Халқаро марказ даъвони иш юритувига қабул қилган ва ҳозирда ишни мазмунан кўриб чиқишга тайёргарлик жараёни кетмоқда. Муҳокама жараёнидан келиб чиқиб, кейинроқ қўшимча маълумотлар берилиши айтилмоқда.

Маълумот учун: “Maroqand” тўлов ташкилоти орқали фуқароларнинг пуллари қимор каби ман этилган хизматларга ўтказилгани аниқланган. Шу сабабли, 2024 йил 25 сентябрдан бошлаб ушбу ташкилотнинг айрим хизматлари 6 ойга чекланган ва ҳолат юзасидан тегишли органларга ҳужжатлар топширилган.

    Бошқа янгиликлар