“NBC News” манбаларига кўра, Маск илгари Республикачилар партиясига йўналтирилган молиявий кўмакни “тўлиқ тўхтатган”.
“Ҳамма нарса тўхтади”, — деган Маск маслаҳатчиларидан бири. — “Агар керак бўлса, у демократларни қўллайди. Албатта қўллайди.”
Демократик партиянинг исми ошкор этилмаган вакили бу ҳолатни “ҳақиқий байрам”, — деб атади.
NBC вазиятни қуйидагича тавсифлайди:
“Республикачилар ҳозир ажрашаётган ота-онаси орасида қолган болаларга ўхшаб қолишди — бу ажралиш ўта оғир кечмоқда.”
Трамп ва Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларда жамоатчилик олдида юз берди. Трамп Маскни “ақлдан озган” деб атади ва электр автомобиллар учун субсидияларни бекор қилганини айтиб ўтди.
Маск эса Трампни президентликка сайланишида ёрдам берганини эслатиб, ҳатто янги сиёсий партия тузишни таклиф қилди.
“Қандай ношукрлик!” — деб ёзди "Tesla"раҳбари.
Бу можаро фонд бозорида ҳам акс этди — Маск ва Трамп билан боғлиқ компаниялар акциялари бирданига арзонлашди.