АсосийЖамият

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига BYD автомобиллари топширилади

Тошкентда футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтади.

'Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига BYD автомобиллари топширилади'ning rasmi

Улкан ғалаба — Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган миллий жамоа Бирлашган Араб Амирликларидан Тошкентга қайтиб келмоқда.

Пойтахтда минглаб юртдошлар футболчиларни тантанали кутиб олишга шай турибди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, миллий жамоа аъзолари шарафига ўтказиладиган тантанали маросимда уларга Президент совғаси - BYD автомобиллари топширилади.

"Кечаги ўйиндан сўнг давлатимиз раҳбари биринчи бўлиб уларга қўнғироқ қилди ва тарихий натижа билан табрикладилар. Бугун эса футболчилар ва мураббийлардан бир гуруҳини фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисида фармон имзоладилар", — деди Асадов.

Аввалроқ президент футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ва Ўзбекистон футбол федерациясининг бир қанча ходимларини орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. 

    Бошқа янгиликлар