АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев халқаро инвесторларни қабул қилди

Учрашув давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатимизда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

'Шавкат Мирзиёев халқаро инвесторларни қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 июнь куни "Al Mirqab Capital" компанияси бошқаруви раиси Ҳамад бин Жассим Ол Соний ва "Blackrock" инвестиция компанияси катта бошқарувчи директори Адебайо Огунлесидан иборат хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатимизда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлат-хусусий шерикликда йирик инфратузилма ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан газ ва электр тармоқлари, сув таъминоти тизимини модернизация қилиш, энергия ишлаб чиқариш ва тўплаш қувватлари, катта тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган темир йўлларни қуриш, кўчмас мулк объектлари ва бизнес инфратузилмасини барпо этиш устувор йўналишлар сифатида белгиланди.

Музокаралар якунида истиқболли лойиҳаларни тизимли илгари суриш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёда қидирувда бўлган машина ҳайдовчиси ЙПХ ходимидан қочишга уринди'ning rasmi

    Жамият 07.06.2025 20:27

    Сурхондарёда қидирувда бўлган машина ҳайдовчиси ЙПХ ходимидан қочишга уринди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Президент Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади'ning rasmi

    Жамият 07.06.2025 19:16

    Президент Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Аввалроқ, Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

    'Ўзбекистонда августдан бошлаб бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови оширилади'ning rasmi

    Жамият 07.06.2025 15:20

    'Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатга чиқмоқда?'ning rasmi

    Жамият 07.06.2025 13:04

    Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатга чиқмоқда?

    Миллий статистика қўмитаси сўнгги маълумотларни очиқлади.

    'Навоий вилоятида чиқинди олиб кетиш тарифлари ўзгаради'ning rasmi

    Жамият 07.06.2025 09:49

    Навоий вилоятида чиқинди олиб кетиш тарифлари ўзгаради

    Навоий шаҳри ва Кармана туманлари учун янги нархлар белгиланди.