АсосийДунё

Исломни "нотўғри дин" деб атаган руҳоний лавозимидан олинди

Сочидаги Валаам монстири вакили истеъфога чиқарилди.

'Исломни "нотўғри дин" деб атаган руҳоний лавозимидан олинди'ning rasmi

Россиядаги Валаам монастирининг Сочидаги бўлими раҳбари — схииқумон Гавриил лавозимидан озод қилинди. Бу чора унинг май ойида айтган баҳсли сўзлари ортидан кўрилган. У, хусусан, ислом динини “нотўғри” деб атаган ва мусулмонлар ҳақида таҳдидли ифодалар ишлатган эди.

Гавриил ўз ваъзида мусулмонларни “бошқа дин тарафдорлари” эмас, “армияга тенг куч” деб атаб, “мулла буюрса, улар Москвадаги одамларни қирғин қилади, Ички ишлар вазирлиги бунга улгурмайди ҳам”, дея фикр билдирган.

Рамзан Қодировга яқинлиги билан танилган, “Ахмат” махсус бўлинмаси командири Апти Алаудинов бу сўзларга кескин муносабат билдирди. У руҳонийни “Дажжол аскарларининг вакили” деб атаб, “Россияда 30 миллион маҳаллий мусулмон яшайди. Ким бўлибсан ўзи сен, бизга динимизни нотўғри дейишга?” дея норозилик билдирган.

Валаам монастири матбуот хизматининг баёнотида “схииқумон”лавозимдан олиниши ҳақида маълумот берилган, аммо бу қарор сабаблари очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин ушбу монастирни бир неча бор зиёрат қилган. 2024 йил июль ойида Беларус ва Россия президентлари айнан шу ерда ёпиқ музокаралар ўтказган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Дональд Трамп Tesla автомобилидан қутулмоқчи'ning rasmi

    Дунё 07.06.2025 16:41

    Дональд Трамп Tesla автомобилидан қутулмоқчи

    Трамп ушбу машинани март ойи бошида танқидларга учраётган Маскни қўллаб-қувватлаш учун сотиб олганди.

    'Сунъий интеллект ёрдамида фалаж бемор мулоқот қила олди'ning rasmi

    Дунё 07.06.2025 10:52

    'Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди'ning rasmi

    Дунё 06.06.2025 13:04

    Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди

    Президент миллиардерни ақлсиз деб атади ва унинг компаниясини субсидиялардан маҳрум этиш билан таҳдид қилди.

    'Россия Британия ташкилотини мамлакатдан қувди'ning rasmi

    Дунё 06.06.2025 12:58

    Россия Британия ташкилотини мамлакатдан қувди

    Ташкилот Москва сиёсатини обрўсизлантиришга уринишда айбланмоқда.

    'Илон Маск демократларни қўллаб-қувватлаши мумкин'ning rasmi

    Дунё 06.06.2025 10:08

    Илон Маск демократларни қўллаб-қувватлаши мумкин

    Илон Маск ва Трамп ўртасидаги кескин очиқ можародан сўнг Вашингтонда сиёсий вазият кескин тус олди.

    'Россия Киевга ракета ва дронлар билан ҳужум уюштирди'ning rasmi

    Дунё 06.06.2025 09:21

    Россия Киевга ракета ва дронлар билан ҳужум уюштирди

    Ҳужум ортидан 4 киши ҳалок бўлиб, 20 киши яраланган.