АсосийЖамият

4 ойда хорижга чиқиб келган ўзбекистонликлар сони 2 млн нафардан ошган

Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

'4 ойда хорижга чиқиб келган ўзбекистонликлар сони 2 млн нафардан ошган'ning rasmi

2025 йилнинг январь-апрель ойларида жами 2,1 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 404,5 минг нафарга ёки 23,6 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида чет элга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

қариндошларни йўқлаш – 1,7 млн нафар;

сайёҳлик – 399,1 минг нафар;

даволаниш – 15,2 минг нафар;

ўқиш – 9,9 минг нафар;

хизмат юзасидан – 4,7 минг нафар.

    Бошқа янгиликлар